Вы здесь

Украденная жизнь!

"Не терпите насилие над собой, ведь чем больше терпишь, тем больше получаешь! "

Наша сегодняшняя героиня - молодая женщина 31 лет, назовем ее Азизой, стала не только жертвой жестокого обращения и насилия со стороны близких - семьи мужа, но и заразилась ВИЧ от супруга Мы надеемся, что эта горькая история, которая никого не оставит равнодушным, станет призывом для родителей молодых девушек к осторожности и бдительности в вопросах выбора спутника жизни при вступлении в брак. Каждый человек имеет право САМ делать этот выбор и нести за него ответственность:

«В детстве моя жизнь была самой обычной: большая семья, любящие родители, садик, школа, семейные праздники… Как и все молодые девушки я мечтала о скором счастливом замужестве…

Когда я еще училась в девятом классе, к нам стали часто приходить сваты, и родители стали задумываться о моем замужестве, так как я была старшей в семье.  Как принято в традиционной узбекской семье: мужа для дочери выбирают родители, очень часто не интересуясь её мнением… Родители жениха попросили о том, чтобы молодым прочитали только "Никох", не регистрируя брак официально. Объяснили это тем, что старшему их сыну пришлось развестись с женой, потому что та, к сожалению, не могла забеременеть…Они желали убедиться, что история не повторится.

С самыми светлыми надеждами я вступила в новую семью. Сначала все было замечательно, и моему счастью не было предела. Прошло восемь месяцев брака, и  начались первые скандалы. Поводом служило всё, даже мелочи…. Каждый раз заканчивалось всё одним - упреками о том, что я до сих пор не беременна. Но как могла забеременеть жена, муж которой по несколько суток не появлялся дома, а когда и приходил, то только для того, чтобы сменить одежду, взять накопленные деньги и вновь уйти неизвестно на сколько?! Скандалы становились все сильнее и сильнее, поводы для них все мельче, я все чаще ходила в синяках, а муж все меньше появлялся дома. И так длилось целых четыре года, пока однажды на имя мужа не принесли повестку в суд......

Его посадили за употребление и продажу наркотических веществ. Выяснилось, что мой муж вместе со старшим братом уже шесть лет находятся в наркозависимости, и об этом знает вся семья и все родственники. А я находилась в неведении. Мой мир рухнул в одночасье, когда я была уже на втором месяце долгожданной беременности. Я захотела уйти к родителям, но узнав о беременности, свекровь не пустила. Она умоляла остаться и обещала, что больше никаких скандалов. Я поверила и осталась.

Но тут произошёл очередной шок, я сдала анализы, вставая на учет к гинекологу, и у меня выявили ВИЧ. Первая мысль была - покончить с собой. Не помню, как дошла до дома.. Сказала свекрови, но та обвинила меня во всём. Я молча ушла в комнату, выпила целую горсть каких-то таблеток и легла спать. Очнулась уже в реанимации. Ребенка, к счастью, удалось спасти. Но моя психика была сильно нарушена. День за днем, как в тумане, под неусыпным контролем всего семейства…Родила девочку.... Эмоций и чувств ноль... Показывали психиатру, собирались положить в больницу на лечение, но мои родители не дали этому произойти, и забрали на некоторое время к себе.

Через несколько дней к нам в гости пришла вдова одного из старших братьев моего мужа. Узнав о моей истории, она не смогла смолчать. От нее я узнала то, что и с ней произошла аналогичная история. Оказывается, свекровь зная, что ее сын употребляет наркотики и состоит на ВИЧ учете, обманом без свадьбы сосватала ее за своего сына. Через год ее муж умер от туберкулеза, оставив ее с ВИЧ+ статусом и новорожденным сыном на руках. На ее счастье, родители сразу забрали ее, отсудив у свекрови для нее отдельную квартиру. Трое из четверых сыновей свекрови имели статус ВИЧ+, все трое являлись наркоманами. И самое главное то, что об этом свекровь знала уже очень давно. Ошарашенная, слушая ее, я не верила своим ушам. Как можно было так обманывать?! И, главное, как я могла столько времени об этом не знать?! Мои родители в тот же вечер поехали за моими вещами. О проделках моей свекрови узнала вся махалля, хотя не думаю , что это было для них новостью. Через три с половиной года я узнала о смерти мужа. Он умер от воспаления легких прямо в тюрьме.

Родители уговорили меня обратиться за лечением в СПИД Центр. Там я прошла консультации врачей, со мной работали психологи, записалась в  группы взаимопомощи. С их помощью я вышла из затянувшейся депрессии, и поняла, что жизнь продолжается! Нужно жить ради дочери, ради родителей, и самое главное, ради самой себя. Я устроилась на работу, познакомилась с новыми людьми, научилась УЛЫБАТЬСЯ!

Хочу сказать всем вам, возможно, очень важные слова из опыта моей жизни! Не соглашайтесь на гражданский брак! Будьте осторожны и внимательны со  свадьбой, чтобы потом Вам не пришлось смотреть на потерянное время сквозь пальцы после стольких ошибок и разочарований. Не терпите насилие над собой, ведь чем больше терпишь, тем больше получаешь! И самое главное, какой бы темной не была эта ночь, верьте, что завтра обязательно наступит рассвет. Если только тучи не обложат Ваше светлое и мирное Небо...Будьте Счастливы, вот в чём секрет!

Источник: ННО «Ишонч ва Хаёт», объединение людей живущих с ВИЧ/СПИД

 

ЎҒИРЛАНГАН БАХТ

Қаҳрамонимиз – эндигина 31 ёшни қаршилаган Азиза (исмлар ўзгартирилган) ўзи билмаган ҳолда, дард устига чипқон деганларидек, ОИТС хасталигини юқтириб олгани етмагандек, оилавий зўравонлик жабрдийдасига айланган аёллардан бири. Унинг мунгли ҳикояси муштарийларимизни бефарқ қолдирмайди, оила қуриш остонасидаги ёшларни яна бир карра огоҳ ва ҳушёр бўлиб, ҳар бир қадамини ўйлаб босишга ундайди, деган умиддамиз.

“Болалигимда ҳаётим оддий эди: катта оила, бизни яхши кўрган ота-онамиз, боғча, мактаб, оилавий байрамлар... – дея ҳикоясини бошлади Азиза. – Ҳар бир қиз сингари мен ҳам кўнглимни забт этган инсонга турмушга чиқиб, бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришни орзу қилардим.

Ҳали 9 синфда ўқиб юрган пайтимдаёқ, бизникига совчилар қадам ранжида қилишни бошлади. Тўнғич фарзанд бўлганим сабаблими, тезроқ орзу-ҳавас кўришни истаган ота-онам мени узатиш пайига тушиб қолишди. Анъанави ўзбек оиласида бўлгани каби, қиз боланинг фикри билан ҳеч ким қизиқмайди, аксар ҳолларда куёвни ота-она танлайди. Мен ҳам бу “насиба”дан қуруқ қолмадим. Хуллас, бўлғуси куёвнинг ота-онаси ёшлар расмий равишда рўйхатдан ўтмай, фақатгина шаръий никоҳ ўқитишни сўрашган. Бу илтимосларини эса, катта ўғиллари ажрашиб кетганини, унинг биринчи хотини туғмагани билан изоҳлашган. Улар бундай ҳол яна такрорланмаслигига ишонч ҳосил қилишмоқчи бўлишган экан...

Оппоқ ва беғубор орзулар билан келинлик либосига бурканиб, мен янги оила аъзосига айландим. Бошида жудаям бахтиёр эдим. Аммо орадан 8 ой ўтиб, бахтимга кўз тегди: оилавий машмашалар, жанжал ва низолар бошланди. Арзимаган нарса учун ҳам мени турткилашар, ҳомиладор бўлмаганимни юзимга солиб, уришишарди. Ахир эр деган жонивор ҳафталаб уйига келмаса, бирров келса ҳам кийимларини алмаштириб, пул олиб, яна қаёққадир йўқолиб кетса аёл қандай ҳомиладор бўлиши мумкин? Жанжаллар тобора авж олиб, кучайиб бораверди. Жуда майда-чуйда баҳоналар ҳам энди можарога айланиши одатий ҳол бўлиб қолди. Мен доим юз-қўлим кўкарган, ҳамма ёғим моматалоқ ҳолда юрардим. Шу орада эрим уйга буткул келмай қўйди. Бундай азобли ҳаёт эрим номига суддан чақирув қоғози келгунича, яъни 4 йил давом этди.

Уни гиёҳванд моддалар истеъмол қилганлик ва сотганликда айблаб, қамаб юборишди. Аён бўлишича, эрим ва унинг катта акаси узоқ йиллардан буён гиёҳвандликка ружу қўйишган, буни қайнона-қайнотам ва қариндошлар яхши билишар, фақат мендан яширишган экан. Шу тариқа мен орзу қилган эртакмонанд “бахт қасри” бир лаҳзада саробга айланди. Чунки узоқ йиллар интиқ кутган ниятим амалга ошган, икки ойлик ҳомиладор эдим. Буни билиб қолган қайнонам ота-онамникига қайтиб кетишимга йўл бермади. У ялиниб-ёлвориб, бошқа ҳеч қачон жанжал қилмасликка, мени асраб-авайлашга ваъда берди. Қайнонамнинг гапларига ишониб, яна ўша уйда қолдим. Бироқ, мени ҳаётнинг яна бир қаттиқ зарбаси кутаётган экан. Ҳомиладорлик жараёни қандай кечаётганини билиш мақсадида қон таҳлилини топширганимда, ОИВ билан зарарланганим аниқ бўлди. Шунда биринчи хаёлимга келган нарса – ўзимни ўлдириш бўлди. Шу даражада карахт эдимки, қандай қилиб уйга етиб келганимни ҳам билмайман. Бу ҳақида қайнонамга айтсам, у  ҳаммасига ўзинг айбдорсан, деди-қўйди. Бу муомаладан бадтар сиқилиб, индамай хонамга кирдим-да, бир ҳовуч дориларни ичиб, ўзимни тўшакка отдим...

Кўзимни очганимда, шифохонанинг жонлантириш бўлимида ётардим. Бахтимга боламни асраб қолишди. Аммо менинг руҳиятим қаттиқ шикастланганиб бўлганди. Худди тутун ва туман ичида яшаётгандек эдим, гўё. Бутун оила менинг хатти-ҳаракатларимни назорат қиларди. Вақт-соати етиб, ширингина қизалоқли бўлдим. Аммо унинг туғилиши менда ҳеч қандай ҳиссиётларни, ҳатто оналик меҳрини ҳам уйғотмади. Мени психиатрга кўрсатишди, ҳаттоки даволаш учун касалхонага ҳам ётқизмоқчи бўлишди, аммо ота-онам бунга қарши чиқишди ва мени ўзлари билан уйга олиб кетишди.

Орадан бир неча кун ўтиб, бизникига эри вафот этган катта овсиним келди. У бўлган воқеани эшитиб, мени янада даҳшатга туширган ўзининг ҳаёти ҳақида гапириб берди. Маълум бўлишича, овсинимни ҳам қайнонам алдаб, ўзининг гиёҳванд, ОИВ билан касалланган катта ўғлига олиб берган экан. Бир йилдан сўнг катта қайин акам сил касаллигидан вафот этгач, овсиним ҳам ОИВ билан зарарланиб, ёш боласи билан ёлғиз қолган. Унинг ота-онаси овсинимни дарҳол у уйдан олиб кетиб, суд орқали қайнонамдан алоҳида хонадонни қизларига олиб беришига эришишган. Қайнонамнинг тўрт нафар ўғлидан уч нафари гиёҳванд бўлиб, ОИВ билан касалланишган экан. Энг асосийси, қайнонам буни аввалдан билган. Мен ҳайрон қолиб овсинимни эшитар, айтилган гапларга ишонгим келмасди. Нега улар мени алдашди? Нега менинг ҳаётим билан ўйнашишди? Нега мен шу пайтгача буни билмадим?!

Воқеадан хабардор бўлган ота-онам қайнонамникига нарсаларимни олиб келиш учун кетишди. Унинг қуюшқонга сиғмас қилиғи ҳақида бир зумда бутун маҳалла билди. Аммо бу қўшнилар учун янгилик бўлмаганига аминман. Орадан уч ярим йил ўтгач, эрим қамоқхонада, шамоллашдан вафот этганлигини эшитдим.

Ота-онам мени ОИТС марказига даволаниш учун мурожаат қилишга кўндиришди. У ерда малакали шифокорлар маслаҳат бериб, психологлар мен билан ишлашди. Ўзаро ёрдам гуруҳига аъзо бўлиб, уларнинг машғулотларига қатнай бошладим. Уларнинг ёрдамида мен узоқ чўзилган стресс ҳолатидан чиқиб, ҳаёт давом этишини, қизим, ота-онам, яқинларим учун яшаш кераклигини тушундим. Мен ишга жойлашдим, янги танишлар орттирдим ва энг катта ютуғим – ЖИЛМАЙИШни ўргандим!

Сизларга айтмоқчи бўлган гапим, ҳеч қачон шаръий никоҳга рози бўлманг! Турмушга чиқаётганингизда албатта никоҳолди тиббий кўрикдан ўтинг! Кейин пушаймон бўлмаслик учун турмуш ўртоғингиз, унинг оила аъзоларини яхшилаб суриштиринг, ўрганинг. Ўзингизга нисбатан ҳар қандай зўравонликка асло тоқат қила кўрманг. Қанча кўп сабр қилсангиз, тазйиқ ва таҳдидлар шунча кучаяверади! Лекин ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши албатта ёруғ бўлади. Шунга ишонинг! Тинч ва осуда осмонингизни қора булутлар ўраб олмаслиги ўзингизга боғлиқ. Энг асосийси, бахтли бўлинг!”.

Манба: ННТ "Ишонч ва Ҳаёт"ОИВ/ОИТС билан яшовчи одамларни бирлашуви.